Қозоғистон геофизика компанияси Австралияда фойдали қазилмаларни қидиришни бошлади

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йил 21 октябрда Qazaq Geophysics компанияси Австралиянинг Перт шаҳри чеккасида аэрогеофизик тадқиқотларни бошлади, деб хабар беради Kazinform.

Аэрогеофизика ишлари MobileMT технологияси бўйича мобиллаштирилган осма тизимига эга енгил кўп мақсадли Eurocopter вертолёти ёрдамида амалга оширилади.

Вертолёт тахминан 150 метрда туриб, 1500 метргача чуқурликни ўрганади ва фойдали қазилмалар (олтин, мис, полиметал ва КСШ) конларини қидиради.

Ушбу MobileMT технологияси Жезқазған, Ақмола ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида конларни топишга ёрдам берди.



Юқори малакали мутахассислар ва инновацион геофизик қурилмаларга эга ушбу компания Қозоғистон ҳудудида геологик қидирув ишларини муваффақиятли олиб бормоқда. Қисқа вақт ичида ташқи бозорда талаб кўпайди.

Qazaq Geophysics компанияси Ғарбий Австралиянинг учта ҳудудини ҳаводан ўрганади ва манфаатли зоналарни аниқлаш ва уларни йирикроқ операциялар ва бурғулаш ишларига тайёрлаш учун геофизик маълумотларни тўплайди.



«Ушбу технология самарадорлигини Канада ва Лотин Америкасидаги ҳамкорларимиз фаолияти кўрсатди ва ўтган йили мамлакатимизда унинг имкониятларини кўрдик. Австралия бозорида жаҳон миқёсида тан олинган компаниялар билан ишлаш биз учун катта ютуқ. Бундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассисларимизни энг яхши технологияларга ўргатганмиз. Биз ушбу лойиҳага MobileMT дастурчиларини ва Қозоғистонда ишловчи Канаданинг Expert Geophysics компаниясини ҳам жалб қилдик»

, - дейди Qazaq Geophysics бош директори Ғалим Нуржанов.

Лойиҳа барча таржима ишларини ўз ичига олган ҳолда жорий йилнинг охиригача Австралияда якунланади.


Сўнгги хабарлар