Қозоғистон газ қазиб олиш ҳажмини оширди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг етти ойида газ қазиб олиш кўрсатгичи 13,4 миллиард кубометрни ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилнинг 7 ой ичида газ қазиб олиш ҳажми 13,4 миллиард кубометрни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўпдир. Табиий газнинг ички истеъмоли 9,5 миллиард кубометрни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 102 фоизга кўпдир. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 миллион тоннага етди. Бу ўтган йилнинг 7 ойига нисбатан 105 фоизга кўпдир. Улардан 938 минг тоннаси ички бозорда фойдаланилади», - деди вазир.

Нурлан Ноғаевнинг сўзларига кўра, Энергетика ва миллий иқтисодиёт вазирликларининг суюлтирилган ёқилғи учун энг юқори чакана нархларни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма буйруғи қабул қилинган.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар