Қозоғистон ғалла экспортини оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда жаҳонда ғалла етиштириш ҳажми рекорд даражада бўлади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқаро ғалла кенгашининг (2020 йил 27 август) ҳисоботига кўра, Россия, Канада ва Австралияда ғалла етиштиришнинг ўсиши сабабли, 2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажми рекорд даражада - 2,2 триллион тонна (2019 йил - 2,1 триллион тонна) бўлиши тахмин қилинмоқда. Мавсум юқори ғалла захиралари билан якунланади - 630 миллион тонна (2019 йилда - 622 миллион тонна). Хусусан, Халқаро ғалла кенгаши Қозоғистон 17,7 миллион тонна ғалла олишини башорат қилмоқда. Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, бу йил далалардан 18 миллион тонна ғалла йиғиб оламиз», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Сапархан Омаровнинг сўзларига кўра, Халқаро ғалла кенгашининг тахминларига кўра, дунёда буғдой етиштириш 763,3 миллион тоннани ташкил этади (2019 йилда 762,2 миллион тонна), шу жумладан Қозоғистон 12,4 миллион тонна буғдой етиштиради (2019 йилда 11,5 миллион тонна).

«Янги мавсумда анъанавий равишда Қозоғистон буғдой ва буғдой уни асосан Марказий Осиё ва Афғонистон бозорларига экспорт қилинади. Доннинг юқори сифати (HI-Pro) туфайли, Хитойга ҳам буғдой экспорти ортиши», - деди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар