Қозоғистон футбол федерацияси 20 та шаҳар ва 50 та қишлоқда янги футбол майдонини қуришни режалаштирмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменкулов Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино билан ўтказилган матбуот анжуманида оммавий футболни ривожлантириш бўйича ўз режасини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг асосий вазифамиз – футболни сифатли ва арзон қилиш. Шу нуқтаи назардан қараганда, биз оммавий футболни ривожлантириш учун бор имкониятларимизни ишга соляпмиз. Биз ФИФА билан болалар футболини ривожлантириш бўйича махсус дастур тузяпмиз», – деди федерация раҳбари.

Шунингдек, у футбол инфратузилмасини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди.

«20 та шаҳарда футбол майдончалари қурайлик, кейин қишлоқларга кўчамиз. «Қишлоқ футболи» дастури асосида 50 та қишлоқда болалар майдончалари қуришни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, бу оммавий футболни ривожлантириш учун зарур бўлган энг муҳим нарса», – деди Қозоғистон футбол федерацияси президенти.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар