Қозоғистон фуқароларининг имтиёзли автокредит олиш учун аризалари автосалонларда қабул қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Банк филиаллари аризаларни қабул қилмайди. Бу ҳақда Саноатни ривожлантириш жамғармаси раиси ўринбосари Ринат Ғаппаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугундан бошлаб 4 фоизли имтиёзли автокредитлар дастури ишга туширилди.

«Янги дастур ишга туширилмоыда. Бу аввалги дастурлардан фарқ қилади. Унга кўра, навбат нолдан шакллантирилади», — деди Ринат Ғаппаров брифинг чоғида.

«Навбат бошидан бошланади. Бугун автосалонга бориб, автомашинани танлаб, VIN- код билан тўлов учун ҳисоб-фактурани олиб, сўнг банкка бориб, электрон навбатга қўйиш керак. Эски имтиёзли автокредит дастурлари бўйича навбатда турганлар автоматик тарзда ўтказилмайди», - деди маърузачи.

Унинг айтишича, аризаларни қабул қилиш бугун соат 14:00 да бошланди.

«Банк ЦентерКредит биринчи бўлиб аризаларни қабул қилади. Бугунги кунга қадар тўртта банк тасдиқланди», — деди у.

Шунингдек, брифинг давомида қозоғистонликлар автосалонларга мурожаат қилишлари зарурлиги маълум бўлди.

«Соат 14:00 дан фақат автосалонларга мурожаат қилинг. Барча автосалонларда аризаларни қабул қиладиган банк ходимлари бор. Банк филиалларида аризалар қабул қилинмайди», — деди банк вакиллари.

Имтиёзли автокредит дастури бўйича автомобил икки йилда бир марта олиниши мумкин.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар