Қозоғистон фуқароларини Судандан эвакуация қилиш давом этмоқда – ҚР ТИВ

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистоннинг бир қатор фуқаролари можаро ҳудудидан эвакуация қилинди. Эфиопия ва Саудия Арабистони қироллиги ҳудуди орқали эвакуация операциялари давом этяпти, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ расмий сайтига таяниб.

Суданда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Қозоғистон Республикасининг Эфиопиядаги элчихонаси Судан ҳудудидан қозоғистонлик фуқароларни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқишга киришди.

Эфиопияда рўйхатдан ўтган қатор элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга Қозоғистон Республикаси фуқароларини Судандан эвакуация қилишга ёрдам бериш бўйича расмий сўровлар юборилди.

Бугун Қозоғистоннинг бир қатор фуқаролари Судан ҳудудидан эвакуация қилинди. Эфиопия ва Саудия Арабистони қироллиги ҳудуди орқали эвакуация операциялари давом этяпти.

Қозоғистон Республикасининг Эфиопиядаги элчихонаси фуқароларимизни Судандан келишилган ва хавфсиз олиб чиқиб кетишлари учун Қозоғистон Республикасининг Миср ва Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари билан яқин алоқада.

Қозоғистон Республикаси фуқароларининг аниқ сонини аниқлаш ва уларни Судандан эвакуация қилишда ёрдам бериш мақсадида элчихона томонидан фавқулодда телефон рақами очилди: +251 945 051 624 (WhatsApp), [email protected], [email protected].

Элчихона Эфиопия Ташқи ишлар вазирлигига, БМТнинг Судан ва Эфиопиядаги ваколатхоналарига, шунингдек, Туркия, Россия ва Япония элчихоналарига Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилишда фаол ёрдам берганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

15 апрель куни Судан Миллий мудофаа кучлари ва тезкор жавоб кучлари ўртасида қуролли тўқнашув бошланди. Айни пайтда Хартум ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. Тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 459 кишига етди, 4075 киши жароҳат олди.


Сўнгги хабарлар