Қозоғистон фуқаролари учун Европа Иттифоқига виза олиш соддалаштирилиши мумкин
19 Июнь 13:55

Қозоғистон фуқаролари учун Европа Иттифоқига виза олиш соддалаштирилиши мумкин

PARIS. Kazinform – Парижда Қозоғистон ва Франция ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган икки давлат дипломатлари ва ишбилармон доираларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Томонлар Қозоғистон фуқароларининг Европа Иттифоқига боришлари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини муҳокама қилдилар. Унда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тўлиқ амалга оширишга келишилди.

Учрашувда Украинадаги можаро ва Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ривожланиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Қозоғистонда 170 дан ортиқ француз компанияси фаолият юритмоқда. Ўтган 16 йилда Франциядан мамлакатимизга киритилган тўғридан-тўғри сармоя ҳажми 17 миллиард долларга етди.

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Континентал Европа департаменти директори Фредерик Мондолони Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий ва ишончли ҳамкор эканини таъкидлади. Шунингдек, у ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат раҳбарларининг учрашуви ўтказилишини айтди.

ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Васильенко мамлакатда ўтказилган референдум натижалари ҳақида гапирди.

«5 июндаги референдум ислоҳотларимизнинг бошланиши. Мамлакатнинг кенг кўламли модернизацияси давом этади. Амалга оширилаётган чуқур институционал ўзгаришлар қозоқ халқининг орзуларига мос келади», — деди дипломат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив