Қозоғистон фуқаролари учун Эронда 14 кунлик визасиз режим жорий этилади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонликлар Эронга ҳар олти ойда 42 кунгача визасиз боришлари мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирлик брифингида мазкур келишув тартибини тушунтириб берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2022 йил 11 ноябрдан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади. Бу фуқароларимизга Эрон ҳудудида 14 кунгача бўлиш имконини беради», — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифингда.

Шунингдек, у Ҳиндистон ва Хитой билан ҳам шундай шартнома тузилганини айтди.

«Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 7 июлдаги 464-сонли қарори билан қулай муҳит яратиш, ишбилармонлик алоқаларини жонлантириш ва мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Эрон, Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди. Ушбу қарор мазкур хорижий давлатлар фуқароларига Қозоғистонда 180 календар кунлик ҳар бир давр мобайнида жами 42 кун, 14 календар кунгача бўлган муддатда визасиз қолиш имконини беради», — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.

Шу билан бирга, Айбек Смадияровнинг аниқлик киритишича, Қозоғистон фуқароларига 180 кун ичида 14 кундан 42 кунгача визасиз қолиш имкониятини тақдим этиш бўйича келишув фақат Эрон билан тузилган.

Фото: pinterest.cоm

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар