Қозоғистон-Франция декарбонизация куни ўтказилади

None
Фото: shutterstock.com
ASTANA. Kazinform – Илк бор Қозоғистон-Франция декарбонизация куни ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 7 июнь куни Франция-Қозоғистон Савдо-саноат палатаси «Kazakh Invest» Миллий компанияси кўмагида Назарбаев университетида илк бор Қозоғистон-Франция Декарбонизация кунини ташкил этади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - компанияларнинг паст углеродли ечимлар соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлашдан иборат», - деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

У декарбонизация куни Франция ва Қозоғистон ўртасида углеродга қарамликни камайтириш масаласида ҳамкорликни ривожлантириш учун биринчи платформа бўлишини таъкидлади. Зеро, ҳар икки давлат ҳам 2050 ва 2060 йилларга келиб углерод нейтраллигига эришиш бўйича улкан мақсадларни қўймоқда.

«Тадбир энергия алмашинуви соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Унда ҳукумат вакиллари, миллий компаниялар ва «Eurasian Resources Group», «Total Energies», «Air Liquide», «Orano» каби бизнес раҳбарлари, шунингдек, «ECOJER», «IGTIC» олимлар ва бошқа иштирокчиларни бирлаштиради. Тадбир ахборот алмашинувига ёрдам беради ва паст углеродли иқтисодиётга ўтиш бўйича ечим топади. Соҳа мутахассислари Қозоғистоннинг энергетика ва саноат тармоқларида углеродга қарамликни камайтириш салоҳияти ва имкониятларини муҳокама қиладилар», - деди вазирлик вакили.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар