Қозоғистон Форс кўрфази билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди пойтахтга расмий ташриф билан келган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (ФКАДҲД) Бош котиби Наиф Хажраф билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Марказий Осиё билан минтақалараро ҳамкорлик истиқболларини, Қозоғистоннинг араб давлатлари билан ҳамкорлигини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

М.Тлеуберди ўз нутқида ФКАДҲК жадал ривожланаётган халқаро ташкилот бўлиб, бугунги кунда Қозоғистонда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

«Республикамиз Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари билан барқарор ва дўстона муносабатлар ўрнатган ва ушбу минтақа билан савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида. Қозоғистон МДҲга аъзо барча давлатлар фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди ва САҚ, БАА, Қатар ва Қувайт билан тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини очди. Форс кўрфази давлатлари Қозоғистон иқтисодиётининг асосий сармоядорлари ҳисобланади», — деди ТИВ раҳбари.


Ўз навбатида Н.Хажраф ФКАДҲКга аъзо давлатлар Марказий Осиё минтақаси билан кўп томонлама ҳамкорлик форматини йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини, шунингдек, «МО – ФКАДҲК» мулоқот платформасининг биринчи вазирлар йиғилишини тез орада ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Музокаралар давомида томонлар 12 октябр куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ва ФКАДҲК Бош котибияти ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумининг муҳимлигини таъкидлади. Мазкур ҳужжат Қозоғистонга ФКАДҲК Бош котибияти билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.

Учрашув якунлари бўйича дипломатлар Қозоғистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар. Қозоғистонга ташрифи доирасида ФКАДҲК Бош котиби Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши 1981 йилда ташкил этилган. Бош қароргоҳи Ар-Риёдда жойлашган. Кенгашга Саудия Арабистони Қироллиги, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн Давлати, Уммон Султонлиги, Қатар ва Қувайт киради.




Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар