Қозоғистон фонд биржасида савдо ва валюта айирбошлаш операциялари қайта тикланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки фавқулодда вазият жорий этилгандан бери ички бозордаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform.

Банк ликвидлигини таъминлаш учун Миллий банк стандарт воситалардан ташқари Қозоғистон фонд биржасида (KASE) репо операциялари орқали ликвидликни 3 ойгача ушлаб туриш механизмини қўллашни бошлади.

Иккинчи даражали банкларнинг барча эҳтиёжлари тўлиқ қондирилди.

Алмати ва бошқа вилоятларда вазиятнинг барқарорлашуви ҳамда алоқа механизмларининг тикланиши муносабати билан 2022 йил 12 январдан бошлаб Қозоғистон фонд биржасининг валюта платформасида савдолар, иккинчи даражали банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчаларининг валюта айирбошлаш операциялари, шунингдек, халқаро тўловлар ва пул ўтказмалари жонланади.

Ноқулай ҳодисалар юз берганда молиявий барқарорликни сақлаш мақсадида Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Миллий банк ўзининг бевосита иштирокида валюта интервенцияларини ўтказиш ҳамда вазият тўлиқ барқарорлашгунга қадар ички ва ташқи бозор иштирокчилари томонидан тенгага ишончни тиклаш йўли билан валюта бозори мувозанатини таъминлайди.

Сўнгги хабарлар