Қозоғистон фильми яна бир нуфузли кинофестивалда намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сан Себастьян шаҳрида Қозоғистоннинг «Сариқ мушук» картинаси намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform.

«24 сентябрь куни режиссёр Адилхан Ержановнинг «Сариқ мушук» фильми дунёдаги энг нуфузли кинофестиваллардан бири – Сан Себастьян шаҳрида бўлиб ўтадиган 68-Халқаро кинофестивалида намойиш этилади. Бу Европада Канн, Берлин ва Венециядан кейин тўртинчи ўринда туради», - дейилади «Қазақфильм» киностудиясининг Instagram саҳифасида.

Намойиш «Zabaltegi Tabakalera» бўлими доирасида бўлиб ўтади, унда кинематографияда янги тўлқин муаллифларининг асарлари мавжуд.

Сўнгги хабарлар