+7 (701) 759 90 19
USD 432.23 EUR 506.79
RUB 5.45 CNY 64.44
Янгиликлар

Қозоғистон фильми Варшава кинофестивалида бош совринни эгаллади

18 Октябрь 13:41
Баҳам кўринг:
Қозоғистон фильми Варшава кинофестивалида бош совринни эгаллади

VARSHAVA. Kazinform - Режиссёр Фархат Шарипов томонидан суратга олинган «18 килогерц» бадиий фильми Қозоғистон киноси тарихида биринчи марта 36-чи Варшава халқаро кинофестивали Гран-присига сазовор бўлди. Бу ҳақда кеча фестивалнинг ёпилиш маросимида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Фестивал ташкилотчиларига катта раҳмат. Ушбу қийин даврда кинога бўлган эътиборингиз учун ташаккур. Шунингдек, филмни суратга олган дебютант актёрларга, продюсерга ва суратга олиш гуруҳига ўз миннатдорчилигимни билдираман», - деди у.

«Филм барча мукофотларга лойиқдир. Биз ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган 16 та фильмнинг қайси бири энг яхши эканлигини дарҳол англадик. «18 килогерц« фильми яққол пешқадамлик билан биринчи ўринга сазовор бўлди», - деди халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Литва маданият вазири Лиана Руоките-Йонссон.

«18 килогерц» - 90-йилларнинг охиридаги ўсмирлар ҳаёти ҳақида филм.

Фильм Алматида суратга олинган. Асосий ролларни ёш дебютант актёрлар Мусахан Жумахан, Алибек Адикен, Камила Фун-Со ижро этган.



Варшава халқаро кинофестивали, дунёдаги энг нуфузли кино танловларидан бири бўлиб, у 1985 йилда ташкил этилган. Халқаро кино продюсерлари уюшмаси Федерацияси қарори билан 2009 йилда фестивал «А» тоифасига сазовор бўлди.

Бу йил, коронавирус эпидемияси туфайли дунёда юзага келган оғир вазиятга қарамай, Варшава кинофестивали 9-18 октябр кунлари одатдаги анъанавий форматда бўлиб ўтди.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив