Қозоғистон феврал ойида Германияга 20 минг тонна нефть етказиб беради

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон феврал ойининг биринчи ярмида Германияга нефт экспортининг биринчи партиясини етказиб беради. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Нефтни ташиш техник муаммо эмас. Бугун мен Россия Федерацияси Энергетика вазирлигидаги ҳамкасбларим билан суҳбатлашдим. Нефть таъминоти техник бурилишлар ва йўналишларга бўйсунади. Феврал ойида нефть етказиб берамиз. Ҳозирча биринчи партия 20 минг тоннани ташкил этмоқда», — деди Болат Ақшолақов вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.

Унга кўра, нефть етказиб бериш феврал ойининг биринчи ярмида режалаштирилган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар