Қозоғистон «Европак» флекситанкасида Хитойга рапс ёғининг биринчи партиясини жўнатди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - Рапс ёғи ортилган биринчи «Европак» флекситанкаси Кўкшетаудан чегара Хитойга жўнатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Рапс ёғи Хитойнинг Тянцзин портига етказилади. Бу Қозоғистондан Хитойга жўнатилган рапс ёғининг биринчи партиясидир. Бунгача оддий контейнерларда экспорт қилиб келганди.

Хитой бозори Қозоғистон маҳсулотлари учун катта имкониятларга эга. Аммо рақобат ҳам юқори. Қозоғистон товарларининг афзаллиги шундаки, товар экспорт қилувчидан якуний харидоргача сифатли ва қисқа муддатда етказиб берилади. Айниқса, етказиб бериш тезлиги муҳим омил ҳисобланади.

«108 та контейнерда жами 2 минг 325 тонна рапс ёғини жўнатдик», – дейди «Еуропак» МЧЖ бош директори Людвиг Тарханян.

Хитой дунёдаги рапс ёғининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Бу Қозоғистон компанияларидан экспорт маҳсулотларини етказиб беришда устувор йўналиш ҳисобланади. 2020 йилги статистик маълумотларга кўра, ушбу маҳсулотнинг 37 минг тоннадан ортиқ қисми Қозоғистондан Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинган.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар