Қозоғистон - Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкори – Европарламент депутати

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Европарламент депутатлари Татьяна Жданока ва Ришард Чарнецкий Қозоғистондаги вазиятга изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform.

«Мен Қозоғистон халқи билан эканлигимни айтмоқчиман. Умид қиламанки, яқин келажакда қонун ва тартиб ўрнатилади. Мен қурбонлар ва жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик билдираман», - деди Европарламент депутати Татьяна Жданока (Яшиллар ва Европа эркин иттифоқи).

Европарламент (Ҳуқуқ ва адолат) депутати Ришард Чарнецкий таъкидлаганидек, Қозоғистон Европа Иттифоқи учун муҳим ҳамкор ҳисобланади.

«Биз мамлакатингиздаги сиёсий вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Қозоғистон Европа Иттифоқи учун жуда муҳим ҳамкор ва биз мамлакатдаги тинчлик жараёнига қаратилган барча кучларни қўллаб-қувватлаймиз. Президент мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилишга ваъда берди. Сўнгги йилларда иқтисодий ривожланишда ижобий тенденция кузатилмоқда. Биз Қозоғистондан Европа Иттифоқининг барқарор сиёсий ва иқтисодий ҳамкори сифатида манфаатдормиз», — деди Ришард Чарнецкий.


Сўнгги хабарлар