Қозоғистон Европа Иттифоқи билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида «Қозоғистон – Европа Иттифоқи» мулоқот платформасининг 11-сессияси иштирокчилари соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда ҳукумат сайтига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
«Қозоғистон ва Европа Иттифоқи тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар очди. Биз ўзаро ҳамкорликка, олдимизда турган вазифаларни биргаликда ҳал қилишга тайёрмиз»

, — деди Алихан Смаилов.

Йиғилишда соҳа ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт муассасалари бошқаруви, дори воситалари нархларини тартибга солиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, умумий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида «савол-жавоб» бўлиб ўтди, унда марказий давлат органлари вакиллари чет эллик ҳамкасбларни қизиқтирган мавзулар бўйича саволларига жавоб бердилар.

Учрашувни якунлар экан, Бош вазир ҳукумат томонидан келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келиб тушган таклифлар зудлик билан кўриб чиқилишини таъкидлади.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар