Қозоғистон Евроосиё саноат ҳамкорлиги маркази сифатида ҳаракат қилишга тайёр – ҚР Президенти

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон Евроосиё саноат кооперацияси доирасида қайси соҳани ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги геосиёсий вазиятда Қозоғистон ўз географияси ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Евроосиё саноат кооперациясини ривожлантириш маркази сифатида ҳаракат қилишга тайёр. Булар электромобиллар, магистраль локомотивлар, вагонлар, қишлоқ хўжалиги ва енгил машиналар, қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар бўлиши мумкин», – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон интеграция доирасида қора ва рангли металлар конларини ўзлаштириш ва келгусида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.

Бунгача, Қозоғистон Президенти билан бирга Россия Федерацияси Президенти – ОЕИК раиси Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Кенгашнинг кенгайтирилган таркиби мажлисида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар