Қозоғистон ёшларига йиллик 2,5 фоизли кредитлар бериш бошланди

None
ASTANА. Кazinform – Мамлакатда ёшлар учун имтиёзли кредитлар бериш бошланди, дея хабар беради Кazinform Аграр кредит корпорациясига таяниб.

Йиллик ставкаси 2,5% бўлган, 5 йил муддатга бериладиганкредитни вилоят/республика аҳамиятига молик шаҳар/пойтахт, моношаҳар, кичик шаҳарча, қишлоқ аҳоли пунктида яшовчи ёшлар олишлари мумкин. Уларнинг ёши 21 дан 35 гача, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Ушбу кредитлар «Аграр кредит корпорацияси» томонидан берилади.

Чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар учун кредит - 7 (етти) йилгача; бошқа йўналишлар учун - 5 (беш) йилгача; баҳорги экиш ва кузги йиғим-терим учун - 3 (уч) йилгача; айланма маблағларни (кредитнинг бир қисмини) тўлдириш учун - 2 (икки) йилгача.

Гаров сифатида кўчмас мулк ва махсус жиҳозлар қўйилади.

Бундан ташқари, асосий кредит ва фоизларни тўлаш учун имтиёзли давр назарда тутилган. Унинг муддати микрокредит муддатининг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак.

Соддалаштирилган кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сўнгги хабарлар