Қозоғистон ёшларига қачон соддалаштирилган тартибда 2,5 фоизли кредит берилади

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов мамлакатда ёшларга келаси ойдан бошлаб 2,5 фоизли кредитлар берилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Меҳнат вазирлиги қоидаларни ишлаб чиқди. Тегишли буйруқ чиқарилиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бизнинг вазирлик бўйича қарор қабул қилинди. Айни пайтда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда ушбу механизм устида ишламоқдамиз. Шу ойда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Молия вазирлиги кредит шартномасини имзолайди. Шунинг учун келаси ойдан бошлаб бериш мумкин бўлади», - деди А. Сарбасов Сенатда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилнинг сентабр ойидаги мурожаатида ёшларга йиллик 2,5 фоизли кичик кредитлар соддалаштирилган тартибда берилишини айтган эди.

Хусусан, ёшларни меҳнатга жалб этиш мақсадида 6 минг нафар фуқарога 5 йил муддатга 2,5 фоизли кичик кредитлар берилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенованинг сўзларига кўра, кредит миқдори 5 миллион тенгени ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар