Қозоғистон ёшлари коронавирусга қарши кураш бўйича янги челлендж бошлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ақмола вилоятида ёшлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун янги челлендж бошладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Ақмола вилоят ёшлар ресурс маркази ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди. «Менинг остонам - менинг соғлиғим» челленджи давомида ёшлар вилоят марказидаги турар-жой бинолари ва йирик савдо мажмуалари остоналарини тозаламоқда, улар коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича ёдномалар тарқатмоқдалар.

Бундан ташқари, кўнгиллилар Ёшлар ресурс маркази билан биргаликда савдо нуқталари раҳбарлари билан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.


«Бизнинг мақсадимиз глобал коронавирус инфекциясига қарши курашга ҳисса қўшиш. Шу муносабат билан Ақмола вилоят ёшлар ресурс марказининг ёшлари маҳаллий кўнгиллилар билан биргаликда ушбу челленджни бошлади», - дейди Ақмола вилоят ёшлар ресурс маркази «Волонтёрларни қўллаб-қувватлаш маркази» раҳбари Данияр Даиров.


Сўнгги хабарлар