Қозоғистон Эрон ва Мисрга ғалла сотиши ва сабзавот импорт қилиши мумкин

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанел Кушукова Қозоғистон ғалласини Эрон ва Мисрга сотиш йўли кўриб чиқилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Маҳаллий маҳсулотларни сотиш бозорини диверсификация қилиш устида ишлашни давом эттирамиз. Айни пайтда Эрон ва Миср билан эркин савдо зоналарини яратиш бўйича музокаралар фаол давом этмоқда.

Музокараларда иштирок этаётган мутахассислар буғдой, ун ва арпа маҳсулотларини ҳамкорларга божсиз экспорт қилиш йўлларини изламоқда. Бироқ Қозоғистон бу мамлакатлардан сабзавот ва меваларни импорт қилиши мумкин. Бу қиш-баҳорда бозоримизни сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради», — деди вазир ўринбосари вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, агар бу музокаралар муваффақиятли якунланса, Қозоғистон экспортчилари 600 миллион долларлик бозор билан чиқадилар.

– Бу музокараларни жорий йилда якунлаш режалаштирилган, – дейди Жанел Қушукова

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар