«Қозоғистон ЕОИИдан чиқиш ташаббуси билан чиқди» - фейк

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқини Божхона иттифоқидан чиқариш ташаббуси билан чиққани ҳақида ахборот тарқалмоқда. Бунга «Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳал этилмаган келишмовчиликлар» сабаб бўлгани ёзилган. Stopfake.kz хабарига кўра, бу маълумот ёлғон, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг режалари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.


Бу маълумотни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам рад этди.

Stopfake.kz нашрининг ёзишича, Қозоғистон ЕОИИдан чиқишни режалаштираётгани ҳақида ахборот тарыатган муаллиф ўз манбаларига таянган. Бу сохта маълумотларнинг белгиларидан биридир, чунки манбани аниқлаш ва текшириш мумкин эмас. Расмий порталлар ва оммавий ахборот воситаларида Қозоғистоннинг ЕОИИдан чиқиш режалари ҳақида маълумот йўқ.


Сўнгги хабарлар