Қозоғистон ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги эркин савдо шартномасини узайтиришни ратификация қилди

None
NUR-SULTAN. Кazionform - Парламент мажлиси депутатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида эркин савдо зонасини шакллантиришга қаратилган муваққат келишув баённомасини ратификация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Ерлан Баттақов таъкидлаганидек, муваққат шартнома 2018 йилда имзоланган ва 2019 йил 27 октябрда кучга кирган, амал қилиш муддати уч йил, яъни жорий йилнинг 27 октябрида тугайди.

«Ўз навбатида, ижобий савдо динамикаси ва Қозоғистон экспорти салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли савдо режимида танаффусга йўл қўймаслигимиз керак. Муваққат келишув протоколининг ратификация қилиниши унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва шу тариқа божсиз савдо режими ва маҳаллий товарларнинг Эрон бозорига кириши учун қулай шарт-шароитлар сақланиб қолади», — деди у ҚР Парламенти Мажилисида депутатлар олдида сўзлаган нутқида.

Вазирнинг биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Эрон 80 миллиондан ортиқ аҳолига эга истиқболли бозор ҳисобланади. Муваққат келишув бошланганидан буён Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 377,4 миллион доллардан 440 миллион долларгача ўсди. Муваққат келишув маҳсулотнинг чекланган қамровига эга эркин савдо шартномасидир.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар