Қозоғистон энг йирик нефть экспорт қилувчи 10 та давлат сафига кирди – ҚР Энергетика вазири

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Акшолақов йирик нефть-газ-кимё мажмуаларига инвестициялар ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«КIОGЕ-2022» халқаро нефть ва газ кўргазма-конференциясида Болат Ақшолақов мамлакат энергетика саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири нефть-газ-кимё саноати эканлигини таъкидлади.

«Тез кунларда Атирау вилоятида қуввати 500 минг тонна бўлган полипропилен ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилади. 2024 йилда Қашаған конидан олинадиган хомашё асосида қуввати 1 миллиард м3 бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилиши якунланади. Бундан ташқари, йилига 1,2 миллион тонна полиэтилен ва йилига 186 минг тонна бутадиен ишлаб чиқариш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2025 йилгача қарийб 14 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади ва 14 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади», - деди вазир.

Шунингдек, у Қозоғистон нефть заҳиралари ва қазиб олиш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бири эканлигини таъкидлади. Қозоғистон ҳозирда нефть захиралари бўйича дунёнинг 15 давлати қаторига киради.

«30 йил ичида Қозоғистонда нефть қазиб олиш қарийб 3,5 бараварга ошди - 1991 йилдаги 26,6 миллион тоннадан 2019 йилда 90,5 миллион тоннагача. Нефть экспорти ҳажми қарийб олти баробар ошди. Бунинг шарофати билан Қозоғистон ОПЕК+ маълумотларига кўра, нефть экспорт қилувчи давлатлар ўнталигига кирди», — деди Болат Ақшолақов.

Фото: орtcоm.kz

Сўнгги хабарлар