Қозоғистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 64-ўринни эгаллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда жаҳон иқтисодиёти 2,4% гача пасайган (2018 йилда - 3%). Бунга асосий сабаблардан бири мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ урушлари, шунингдек дунёдаги геосиёсий вазиятдир. Бу ҳақда Kazinform Ranking.kz сайтига таяниб хабар беради.

Шу билан бирга, ташқи сиёсий танглик мамлакатларнинг инвестицион фаоллигига жиддий таъсир кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг пасайиши давом этди.

OECD маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг глобал оқими 20 фоизга камайиб, 572 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Мамлакат ичкарисидаги тинчлик ва бошқа давлатлар билан муносабатлари иқтисодиёт ва умуман мамлакат ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Глобал Тинчлик индекси маълумотларига кўра, яшаш учун энг хавфсиз давлатлар бу Исландия, Янги Зеландия, Португалия, Австрия ва Даниядир. Кучли ўнликка, шунингдек, Канада, Сингапур, Словения, Япония ва Чехия киради. Рейтингда жами 163 мамлакат қамраб олинган.

Индекс мамлакатдаги зўравонлик даражаси ва жиноятчилик даражаси каби ички омилларни, мамлакатнинг халқаро алоқалари, ҳарбий харажатлари каби ташқи омиллар ва бошқа параметрларни ҳам инобатга олади. Умуман олганда, ҳаёт хавфсизлиги даражаси 23 кўрсаткич бўйича баҳоланади.

Яшаш учун энг хавфли давлатлар қаторида Афғонистон, Сурия, Жанубий Судан, Яман ва Ироқ кўрсатиб ўтилган. Таъкидлаш жоизки, энг хавфли ўнталигида Россия ҳам бор.

Қозоғистон юқори даражадаги хавфсизликка эга давлатлар рўйхатига киритилди ва ушбу рейтингда 64-ўринни эгаллади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилда мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг умумий оқими тахминан 25 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди (2018 йилда - 24,3 миллиард АҚШ доллари). ЯИМнинг ўсишини тезлаштиришда (2019 йилда 4,5%) Қозоғистондаги инвестициявий аҳвол асосий рол ўйнаган омиллардан бири бўлди.


Сўнгги хабарлар