Қозоғистон Элчиси Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширди

None
ТASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Элчиси Бейбит Атамқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ёрлиқ топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбатда Ш.Мирзиёев Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти мамлакатлар ўртасида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини қайд этди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президентини дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни имзолайди.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар