Қозоғистон Элчиси НAТО Бош котибига ишонч ёрлиғини топширди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Шимолий Aтлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ҳузуридаги Ваколатхонаси раҳбари, Бельгиядаги Элчиси Марғулан Баймухан НAТО Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиғини топширди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Расмий учрашувдан сўнг, томонлар Қозоғистоннинг НAТО билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, улар «Бир ҳамкор - битта режа» концепцияси доирасида Қозоғистон ва НAТО ўртасида 2022-2025 йилларга мослаштирилган янги Ҳамкорлик дастури билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтдилар. Бундан ташқари, Aфғонистондаги вазият ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишнинг мумкин бўлган чоралари ҳақида фикр алмашилди.

Маҳаллий дипломат НAТО Бош котибига Қозоғистоннинг халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, хусусан, Қозоғистон тинчликпарварлик миссиясининг 120 нафар аъзосини «БМТнинг Ливандаги вақтинчалик кучлари»да (UNIFIL) иштирок этиш учун Ливанга юборгани ҳақида гапириб берди.


Сўнгги хабарлар