Қозоғистон Элчиси Молдова Бош вазири билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Элчиси Алмат Айдарбеков Молдова Бош вазири Наталья Гаврилицэ билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Элчи Қозоғистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий вазият, молия-банк тизимининг ривожланиши, сармояларни жалб қилиш учун яратилган қулай муҳит ҳақида маълумот берди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида гапирар экан, Алмат Айдарбеков жорий йилнинг 16 сентябр куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлганига тўхталиб, Қозоғистон-Молдова иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 6-йиғилишини 2023 йилда Нур-Султан шаҳрида ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Қозоғистон дипломати, шунингдек, Молдова Вазирлар Маҳкамаси раҳбарини мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод мақомини олгани билан табриклаб, бу жараёнда ҳукуматнинг хизматларини қайд этди.

Ўз навбатида, Бош вазир Молдова ҳукумати томонидан амалга ошириладиган қатор ислоҳотлар, жорий йилнинг сентябр ойида Кишиневда бўлиб ўтадиган йирик бизнес ҳафталик форумлари ҳақида маълумот берди. Н.Гаврилицэ элчихонанинг очилиши ва МДҲга раислик жорий йилда Қозоғистонга ўтгани билан қутлади, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини, савдо-иқтисодий, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини қайд этдилар.

Сўнгги хабарлар