Қозоғистон экспорти май ойида 99 ойдан бери энг юқори кўрсаткичга эришди

None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2022-йил май ойида Қозоғистондан товар экспорти 7,7 млрд долларни ташкил этди – 2014 йил феврал ойидан буён бундай ойлик экспорт ҳажми (7,9 млрд доллар) бўлмаган, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Нефть, металл ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барқарор юқори нархлари Қозоғистонга беш ой давомида 34,2 млрд долларга яқин экспорт тушумини келтирди, бу ўтган йилги беш ойлик кўрсаткичлардан 59 фоизга ёки 12,7 млрд долларга кўпдир, дея хабар беради ERI экспертлари.

Қозоғистон савдоси ўсди: нефть – 91 фоизга ёки 9,6 млрд долларга; ферроқотишмалар – 61 фоизга ёки 529 млн долларга; мис катодлари - 25 фоизга ёки 318 млн долларга; буғдой - 61 фоизга ёки 322 млн долларга; уран - 2,6 марта ёки 497 млн доллар; олтингугурт - 3,3 бараварга ёки 238 млн долларга кўтарилди.

Рўйхатга олинган товарлар мамлакат экспортининг 90 фоизини таъминлаб, жами 11,5 млрд долларга ўсган.

Ун (+135 млн доллар), олтингугурт (+238 млн доллар) ва суюлтирилган газ (+94 млн доллар) экспортининг ўсиши.

Мамлакатлар бўйича экспорт ҳажми ўсди: Италияга 2,9 млрд долларга, Хитойга 1,5 млрд долларга, Жанубий Кореяга 1,3 млрд долларга, Туркияга 1,1 млрд долларга.

Умуман олганда, Европа Иттифоқига етказиб бериш 5,8 млрд долларга, Осиё мамлакатларига эса 5,2 млрд долларга ошди.


Сўнгги хабарлар