Қозоғистон экспорти беш ой ичида 37,2 фоизга ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 5 ойи давомида экспорт ҳажми 34,2 миллиард долларни ташкил этиб, 12,7 миллиард долларга ёки 37,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Экспортнинг ўсиши қуйидаги мамлакатларга кузатилмоқда: Грузия – 7 баробар (2021 йилдаги 12,6 миллион доллардан 2022 йилда 90,2 миллион долларгача), Канада - 6,6 баробар (2021 йилдаги 51,8 миллион доллардан 2022 йилда 343,5 миллион долларгача), Марокаш - 5 баробар (2021 йилдаги 24,1 миллиард доллардан 2022 йилда 124,1 миллион долларгача), Жанубий Корея - 4 баробар (2021 йилдаги 441,3 миллион доллардан 2022 йилда 1,7 миллиард долларгача), Япония - 3,3 баробар (2021 йилдаги 125,6 миллион доллардан 2022 йилда 418,9 миллион долларгача), Туркия – 2,1 баробарга ўсди (2021 йилдаги 1 миллиард доллардан 2022 йилда 2,1 миллиард долларга)», - дейилади вазирлик хабарида.

Экспортни жадаллаштириш дастури доирасида маҳаллий маҳсулотларни Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Озарбайжонга олиб чиқиш режалаштирилган.
Марказий Осиё мамлакатлари, Россия ва ЕОИИнинг бошқа давлатлари, Хитой, Туркия, Европа давлатлари, АҚШ, Эрон устувор бозорлар бўлиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар