USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистон экспорти 20,6 фоизга ошди

24 Ноябрь 19:31
Баҳам кўринг:
Қозоғистон экспорти 20,6 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 9 ойида Қозоғистон экспорти 20,6 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида савдо объектлари қайта очилмоқда - Штаб Қозоғистон фонд биржасида савдо ва валюта айирбошлаш операциялари қайта тикланади Ўзбекистон мева-сабзавот экспортидан қанча даромад олгани маълум бўлди

«Жаҳон иқтисодиётида салбий тенденцияларнинг давом этишига қарамай, 2021 йилнинг 9 ойи Қозоғистон Республикаси ташқи савдосида сезиларли ижобий динамикани келтириб чиқарди. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 12,7 фоизга ошиб, 72,8 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, экспорт 20,6 фоизга ошди», - деди вазир Сенатдаги Ҳукумат соатида.

Шунингдек, у Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9 ой давомида 18,5 миллиард долларга етганини, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 28,4 фоизга кўп эканлигини таъкидлади.

«Экспорт 39,2 фоизга ошиб, 5,6 миллиард долларни ташкил этди. Биз кўп томонлама интеграция ва халқаро майдонларда иқтисодий манфаатларимизни илгари суриш бўйича фаол ишлаяпмиз», - деди Бақит Султанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив