Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистон Экология вазирлиги Қирғизистон билан сув масаласини келишиб олди

30 Май 14:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов Қирғизистоннинг бир қатор вазирликлари раҳбарияти билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Экология вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.

2021 йил 28 майда Бишкекда (Қирғизистон) Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов Қирғизистоннинг бир қатор вазирликлари раҳбарияти билан учрашди.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

ҚР Энергетика вазирлиги билан ўтказилган музокаралар чоғида томонлар Қирғизистон томонининг Қозоғистонга товар эвазига олинган электр энергияси ва сувнинг муқобил миқдорини қайтариш шартлари ва миқдори тўғрисида келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон шу йилнинг март ойидаги Давлат раҳбарлари доирасидаги келишувга биноан жорий йилда Қирғизистонга 900 кВт/соат электр энергиясини етказиб беради. Ўз навбатида Қирғизистон олдимиздаги уч йилнинг ёз ойларида ушбу ҳажмдан 300 млн кВт/соат электр энергиясини қайтариши ва Тоқтағул сув омборидан 300 млн кубометр, яъни ҳар йили июн-август оралиғида (2023 йилгача бўлган муддатни қўшганда) қўшимча сув юбориши лозим.

Жадвалга кўра, қайтариш ишлари 2021 йил 1 июндан бошланади.

Томонлар шу йилнинг июн ойида Қирғизистон томони Қозоғистонга 70 млн кВт/соат электр энергияси ва Тоқтағул сув омборидан 77 млн кубометр миқдорида қўшимча сув етказиб беришга келишиб олди. Тегишли протокол Қозоғистон номидан «KEGOC» ва «Самұрық-Энерго» АЖ томонидан келишилган.

Бундан ташқари, Экология вазирининг ўринбосари Серик Қожаниязов ҚР Премьер-Министри ўринбосари – Ташқи ишлар вазири М. Б. Тилеубердининг расмий ташрифи доирасида Қозоғистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди. Учрашувда кенг кўламли масалалар, жумладан 2021 йил вегетация даврида Қозоғистон деҳқонларини суғориладиган сув билан таъминлаш муҳокама қилинди.

Шунингдек, Серик Қожаниязов Қирғизистон Республикаси Қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазири билан Шу дарёси ҳавзасида сув таъминоти жадвали бўйича музокаралар ўтказди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар