Қозоғистон экология вазирлиги 80 минг кийикни отади
29 Июнь 12:46

Қозоғистон экология вазирлиги 80 минг кийикни отади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Жайиқ популяциясига тегишли 80 минг бош кийикни отиш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биологик асослаш якунланди. Олимларнинг айтишича, сайғоқлар сонини тартибга солиш зарурати бор. Бу Жайиқ популяциясига тегишли. Ҳозирда ушбу кийикларнинг сони 800 мингдан ошади, уларнинг 10 фоизи, яъни 80 мингтаси тартибга солиш дастурига киритлиши керак», — деди вазир парламент ялпи мажлисидан сўнг ОАВ вакилларининг саволига жавоб берар экан.

Серикқали Брекешев журналистларга берган жавобида кийиклар сонини тартибга солиш деганда отиш назарда тутилишини аниқлаштирди.

Шунингдек, у кийик сонини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар популяцияни чеклашни англатмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Тартибга солиш кийиклар сонини сақлаб қолиш чора-тадбирларидан биридир. Бунда маълум қоидалар мавжуд. Бу зарур чора. Буни қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари билан низоларни олдини олиш учун қилиш керак. Бугунги кунда Ғарбий Қозоғистон вилоятида кийиклар нафақат яйловларга, балки экин майдонларига ҳам кириб боряпти. Демак, бу томондан ҳам муаммо бор», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив