Қозоғистон Экология вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан сув хўжалигига оид масалаларни муҳокама қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 19 августда Чолпон-Ата шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши доирасида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М. Мирзағалиев Қирғизистон Республикаси қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазири А. Жанибеков билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Учрашувда Сирдарё, Шу ва Талас дарёси ҳавзаларида бу йилги вегетация мавсумининг бориши, Шу-Талас сув комиссияси билан ҳамкорлик доирасида сувнинг долзарб муммолари, шу жумладан, «Чумиш» сув тармоғини бошқариш ва ишлатиш тўғрисидаги битимни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш зарурлиги муҳокама қилинди.

Томонлар Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғориш суви билан таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳоладилар ва шу дарёси ҳавзасидаги давлатлараро иншоотларни сув билан таъминлаш бўйича келишилган жадвалларни бажаришга ҳаракат қилишга келишиб олдилар.

Қозоғистон томони, шунингдек, Шу дарёсида сув тақсимотининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Чумиш» гидротехника тармоғини бошқариш ва ишлатиш тўғрисида битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш зарурлигини қайд этди.

Шу муносабат билан, қирғиз томонига келишув лойиҳасини ишчи гуруҳ доирасида муҳокама қилишни бошлаш ва биринчи йиғилишни 2021 йил сентябр ойида ўтказиш таклиф қилинди.

Томонлар ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этади.

Сўнгги хабарлар