+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистон Экология вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан сув хўжалигига оид масалаларни муҳокама қилди

22 Август 12:25
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Экология вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан сув хўжалигига оид масалаларни муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 19 августда Чолпон-Ата шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши доирасида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М. Мирзағалиев Қирғизистон Республикаси қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазири А. Жанибеков билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2021 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига 160 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди Қозоғистонда 2025 йилгача икки миллиард дарахт экилади БМТ 2040 йилгача ички ёниш двигателлари билан ҳаракатланадиган машиналарни ишлаб чиқаришни тўхтатишга чақирди

Учрашувда Сирдарё, Шу ва Талас дарёси ҳавзаларида бу йилги вегетация мавсумининг бориши, Шу-Талас сув комиссияси билан ҳамкорлик доирасида сувнинг долзарб муммолари, шу жумладан, «Чумиш» сув тармоғини бошқариш ва ишлатиш тўғрисидаги битимни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш зарурлиги муҳокама қилинди.

Томонлар Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғориш суви билан таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳоладилар ва шу дарёси ҳавзасидаги давлатлараро иншоотларни сув билан таъминлаш бўйича келишилган жадвалларни бажаришга ҳаракат қилишга келишиб олдилар.

Қозоғистон томони, шунингдек, Шу дарёсида сув тақсимотининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Чумиш» гидротехника тармоғини бошқариш ва ишлатиш тўғрисида битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш зарурлигини қайд этди.

Шу муносабат билан, қирғиз томонига келишув лойиҳасини ишчи гуруҳ доирасида муҳокама қилишни бошлаш ва биринчи йиғилишни 2021 йил сентябр ойида ўтказиш таклиф қилинди.

Томонлар ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив