Қозоғистон Экология вазири БМТ Бош котиби билан учрашди

None
NEW YORK. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменова 24 март куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Бош котиб Антониу Гутерриш билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, З.Сулейменова БМТ Бош котибига Қозоғистоннинг сув ресурсларини барқарор бошқариш соҳасидаги режалари ҳақида маълумот берди. Бош котиб Қозоғистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Қозоғистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш соҳасидаги фаол позициясини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Зулфия Сулейменова БМТнинг Сув конференциясида Қозоғистон делегациясига раҳбарлик қилган.

Шунингдек, музокаралар чоғида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТнинг Минтақавий марказини яратиш ташаббуси муҳокама қилинди. Ғояга кўра, штаб-квартира Алматида жойлашади.

Сўнгги хабарлар