Қозоғистон экологик муаммоларни ҳал қилиш учун 17 та йўл харитасини ишлаб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ҳукумат аъзоларига ҳудудлардаги экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, янги кодекс атроф-муҳитга етказилган зарарни сезиларли даражада камайтиришга қаратилган.

«Янги Экологик кодексни кутмасдан «Халқнинг овозини тинглайдиган давлат» концепцияси асосида, экологик муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини барча ҳудудларда жамоатчилик, хусусан экологик фаоллар билан муҳокама қилдик. Жами 17 та онлайн учрашувлар ўтказилди. Тахминан 25 минг киши иштирок этди. Муҳокама натижасида жамоатчилик, ҳокимият ва табиатдан фойдаланувчилар билан биргаликда 17 та йўл хариталари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатлар ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутади», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар