Қозоғистон ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришга тақиқни узайтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришга қўйилган тақиқни узайтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Ушбу чора вақтинчалик ва 2020 йил 1 сентябргача амал қилади. Қозоғистон Республикаси энергетика вазирининг жорий йил 27 мартдаги «Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикасига нефт маҳсулотларини етказиб беришнинг айрим масалалари тўғрисида«ги буйруғининг ўз вақтида тасдиқланиши ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилинган нефт маҳсулотлари ҳажми ўртасида қулай мувозанатни таъминлашга имкон берди», - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда ички бозорда нефт маҳсулотлари етарлича миқдорда ва импорт қилинадиган ёқилғининг қўшимча ҳажмлари ички қайта ишлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводларидан жўнатиладиган нефт маҳсулотлари ҳажмининг пасайишига олиб келиши мумкин.

«Энергетика вазирлиги мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш учун Қозоғистон Республикасига темир йўл, автомобил ва қувурлар орқали газ, авиация ва дизел ёқилғисини олиб киришни тақиқлайди. Таъкидлаш жоизки, ушбу чора вақтинчалик ва 2020 йил 1 сентябргача амал қилади», - дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги.

Муаллиф: Серик Сабеков
Сўнгги хабарлар