Қозоғистон дзюдо бўйича Гран-при турнирини 3 та медаль билан якунлади

None
ASTANА. Кazinform - Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Қозоғистон терма жамоаси ушбу мусобақада учта медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform Оlympic.kzга таяниб.

Жумладан, Абиба Абужақинова 48 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ғалия Тинбаева (48 кг гача) ва Жансай Смағулов (73 кг гача) кумуш медални қўлга киритди.

27-29 январ кунлари бўлиб ўтган турнирда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш учун жами 14 нафар спортчи йўл олди. Жаҳон мусобақасида 81 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи медаллар учун кураш олиб борди.

Фото: оlympic.kz

Сўнгги хабарлар