Қозоғистон дунёнинг озиқ-овқат марказларидан бирига айланиши мумкин – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда дунёнинг озиқ-овқат марказларидан бирига айланиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиқаришда кластерни ривожлантириш, кичик ишлаб чиқарувчилар ва товар ишлаб чиқарувчиларни қишлоқ хўжалиги кооперативларига интеграциялашувини рағбатлантириш орқали қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш зарур. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш, биринчи навбатда, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Умуман олганда, 2023 йил охиригача барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импортга боғлиқликни бартараф этиш зарур», — деди бош вазир.

Aсқар Маминнинг таъкидлашича, ички бозор таъминланганидан сўнг маҳсулот турларини кенгайтириш ва уларни тарқатиш орқали экспорт ҳажмини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

«Шунингдек, сақлаш ва логистика инфратузилмасига киришни таъминлаш керак. Чунки уларнинг маҳсулот таннархидаги улуши юқори. Жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётганини инобатга олсак, мамлакатимиз жаҳон озиқ-овқат марказларидан бирига айланиш имкониятига эга», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар