Қозоғистон дунёнинг энг яхши терма жамоаси, «Қайрат» ҳужумчиси энг яхши футзалчи бўлиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта дунёнинг энг яхши жамоаси номига номзод бўлди. Kazinform KazFootball.kz сайтига асосланиб хабар берди.

2020 йилда Қозоғистон терма жамоаси тўртта ўйин ўтказиб, учтасида ғалаба қозонган ва биттасида мағлуб бўлган. Улар Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди ва Европа чемпионати-2022 саралаш босқичида муваффақиятли старт олишди.

Қозоғистон терма жамоаси «Futsalplanet Awards» томонидан учинчи марта дунёнинг энг яхши миллий терма жамоаси номинациясига номзод бўлди. 2015 йилда Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаганди.

Бу йил 10 та терма жамоа номзоди қўйилган:

1. Аргентина;

2. Бразилия;

3. Чехия;

4. Қозоғистон;

5. Марокаш;

6. Португалия;

7. Россия;

8. Сербия;

9. Испания;

10. Венесуэла.


Шунингдек, «Қайрат» футзал клуби ва Бразилия миллий терма жамоасининг 32 ёшли ҳужумчиси Гадейя 2020 йилнинг энг яхши футзалчиси номинациясига номзод.

Спортчи «Қайрат» сафига 2020 йил июнь ойида келиб қўшилган. 11 учрашувда у алматиликлар рақиблари дарвозасига 8 та гол урди.

Шунингдек, номзодлар орасида йилнинг иккинчи ярмини Португалиянинг «Бенфика»сида ўтказган, «Қайрат»нинг собиқ футзалчиси эронлик Хоссейн Тайеби ҳам бор.

Дунёнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодлар рўйхати :

1. Леандро Куццолино, Аргентина («Леванте», Испания / «Пезаро», Италия);

2. Дейвес Мораеш, Бразилия («Коринтианс», Бразилия);

3. Феррао, Бразилия («Барса», Испания);

4. Гадейя, Бразилия («Интер», Испания / «Қайрат», Қозоғистон);

5. Бабалу, Италия («Спортинг», Португалия);

6. Артем Ниязов, Россия (КПРФ, Россия);

7. Пито, Бразилия («Интер», Бразилия);

8. Родриго, Бразилия («Магнус», Бразилия);

9. Серхио Лозано, Испания («Барса», Испания);

10. Хоссейн Тайеби, Эрон («Қайрат», Қозоғистон / «Бенфика», Португалия).

Сўнгги хабарлар