Қозоғистон дунёдаги мобил интернет нархи энг паст бўлган уч давлатдан биридир

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон дунёдаги мобил интернет нархи энг паст бўлган уч давлатдан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири вазифасини бажарувчи Асхат Оразбек маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон мобил интернет нархи энг паст бўлган уч мамлакатдан бири ҳисобланади. Дунё бўйича 1 ГБ ўртача нархи 8,53 АҚШ долларини ташкил қилади. Шу билан бирга, Қозоғистонда 1 ГБ ўртача нархи 0,49 АҚШ долларини ташкил этади. Бу мамлакатимизга дунёда 2-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллаш имконини берди», — деди у Мажилис депутатлари саволига жавобан.

Унга кўра, Глобал Интернет тезлиги индексига кўра, Қозоғистон Республикасида мобил технологиялар бўйича маълумотларни юклаб олишнинг ўртача тезлиги 31,8 Мбит/с, Россия Федерациясида – 28,9, Украинада – 31,9, Беларусь Республикасида – 19,4, Ўзбекистон Республикасида – 19,2 4, Қирғизистон Республикасида 24,7 Мбит/с.

«Операторлар ўртасида рақобатни ривожлантириш мақсадида вазирлик томонидан ушбу частоталарни кейинги аукционга қўйиш мақсадида мавжуд операторлардан фойдаланилмаётган частоталарни олиб ташлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Аукционлар янги компанияларга маълум частота диапазонини сотиб олиш ва уларнинг инфратузилмасини ташкил этиш бўйича ишларни бошлаш имконини беради», — деди Асхат Оразбек.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар