Қозоғистон дипломатлари ўзбек экспертлари билан бўлажак референдумни муҳокама қилишди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Элчихонаси томонидан республика референдумига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати иштирокчилари Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни муҳокама қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Элчиси Дархан Сатибалди ўз нутқида бўлажак референдумнинг муҳимлигини таъкидлади.

«Конституциявий ислоҳотлар «супер-президентлик» бошқарув шаклидан президентлик республикасига нуфузли Парламент ва ҳисоб берувчи Ҳукуматга эга бўлган якуний ўтишни мустаҳкамлаш, бутун давлат моделини ўзгартириш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги муносабатларнинг оптимал мувозанатини шакллантиришга, давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишга қаратилган», - деди Элчи.

Профессор Зокир Усмонов Янги Қозоғистон қуриш йўлида кутилаётган ўзгаришларни ижобий баҳолаб, жамиятни демократлаштириш йўлидаги асосий вазифа демократик ислоҳотларни янада рағбатлантириш, мамлакатни муваффақиятли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш учун Конституцияни такомиллаштириш эканлигини таъкидлади.


«Билимлар карвони» нодавлат илмий муассасаси раҳбари Фарҳод Толипов Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган маърузасида икки томонлама муносабатларни барча даражада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонлик экспертлар келгуси тараққиётнинг асосий омили сифатида Қозоғистон жамиятини бирлаштириш мақсадини қўллаб-қувватлашини билдирди. Иштирокчилар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтиришнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар