Қозоғистон делегацияси Японияда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё инвестиция форумида иштирок этмоқда

Фото:
ASTANA. Кazinform - Токиода Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Япония Ҳукумати таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Е.Жамаубаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Марказий Осиё инвестиция форумида иштирок этмоқда, дея хабар беради Кazinform Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Форумга Марказий Осиё давлатлари, Мўғулистон ва Япония ҳукуматлари вакиллари, Япония ишбилармон доиралари ва корпорациялари раҳбарлари таклиф этилган.

Ялпи мажлисда Е.Жамаубаев Мустақиллик йилларида давлат томонидан қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатдаги мавжуд иқтисодий вазият, шунингдек, Қозоғистоннинг сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Форум доирасида мамлакатлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, уларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Қозоғистон делегацияси вакиллари Форумнинг эксперт сессияларида фаол иштирок этдилар.

Форум иқтисодий манфаатларни илгари суриш ва Қозоғистонга хорижий сармояларни жалб қилишга туртки бўлади.

Фото: primeminister.kz
Сўнгги хабарлар