Қозоғистон делегацияси Туркий кенгаш ёш етакчиларининг учинчи форумида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 30 августдан 2 сентябргача Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Туркий кенгаш ёш етакчиларининг учинчи форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Форумда Туркий кенгаш котибияти, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раҳбарияти, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон делегациялари иштирок этди.

Қозоғистон делегациясини Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Ёшлар ва оила ишлари қўмитасининг Ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Талант Онғаров, Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳузуридаги «Ярашиқ»(Жарасым) РЖБ раиси Тимур Жумирбоев, «Бепоён дашт мамлакати»(Ұлан-Ғайыр дала елі) РЖБ раиси Валихан Бахретдинов иштирок этди.


Форум якунида Туркий Кенгаш мамлакатлари ўртасида ёшлар сиёсати ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги келгусидаги ҳамкорлик ва ўзаро иш режалар тўғрисида резолюция қабул қилинди.



Сўнгги хабарлар