Қозоғистон делегацияси Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятида бўлди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг ҳамкорлик алоқалари ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. 2021 йилда вилоятнинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 136,5 млн долларни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич Россия ва Афғонистондан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Шундан, 15,9 млн доллари экспорт ва 120,6 млн долларини импорт ташкил этади. Бу эса ўзаро икки давлатнинг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётганини билдиради.

Ташриф давомида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация аъзолари вилоятдаги қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.



Сўнгги хабарлар