Қозоғистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарларининг учрашувида иштирок этди

None
SAMARQAND. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 18-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Европа Иттифоқи делегациясига Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель бошчилик қилди.

Учрашувда делегациялар долзарб минтақалараро ва глобал муаммоларини, жумладан, умумий хавфсизлик масалаларни, жумладан Афғонистондаги вазиятни, иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сувдан фойдаланиш ва иқлим, шунингдек, таълим, фан ва инновациялар муҳокама қилинди.

Қозоғистон делегацияси раҳбари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши раисининг яқинда Астана шаҳрида бўлиб ўтган тарихий биринчи учрашувининг асосий натижаларини қайд этиб, олий даражада эришилган келишувларни амалий амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, у иштирокчилар эътиборини дунё ва минтақада тез ўзгариб бораётган вазият шароитида томонларнинг ўзаро манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракатларини мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳимлигига қаратди.

ТИВ раҳбари, шунингдек, Қозоғистон Европага ноёб тупроқ металларини етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди, ҳамда иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқлари учун зарур бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида Қозоғистонда хомашёни бирламчи қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

2022 йил бошидан Қозоғистоннинг Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ижобий жиҳатдан қайд этилди.

Шу билан бирга, 2023 йил май ойида Астана шаҳрида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи иккинчи иқтисодий форумини ўтказиш режалаштирилган.


Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар