Қозоғистон делегацияси БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси сессиясида иштирок этади

None
Фото: REUTERS/Denis Balibouse
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси Игорь Рогов бошчилигидаги делегация БМТ Қийноқларга қарши қўмитасининг 76-сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 2-3 май кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси Игорь Рогов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Женевада бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши қўмитасининг 76-сессиясида иштирок этади. Ушбу сессия давомида Қозоғистоннинг Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи хатти-ҳаракатлар ва жазоларга қарши конвенциянинг бажарилиши тўғрисидаги тўртинчи даврий маърузаси ҳимоя қилинади», – деди А. Смадияров Астанада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, мазкур конвенция бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларга мувофиқ, барча иштирокчи давлатлар ўзларининг даврий маърузаларини тақдим этадилар, сўнгра уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўмитасида ҳимоя қиладилар.

«Ҳимоядан сўнг Қўмита якуний кузатувларини эълон қилади, улар асосида Қозоғистон Республикаси давлат органлари навбатдаги ҳисоботни тайёрлайди», – деди расмий вакил.

Аввал хабар қилинганидек, 2023 йил 5 май куни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар