Қозоғистон деҳқонлари ички бозорни гречка билан тўлиқ таъминламоқда

None
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон бозори ўзининг гречкаси билан тўлиқ таъминланган: ишлаб чиқариш ҳажми 67 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2022 йилнинг январ-сентябр ойларида гречка етиштириш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66,9 фоизга ошди. Қозоғистоннинг 11 корхонаси 30 минг тоннага яқин гречка етиштирди. Шу билан бирга, ушбу бошоқли донни истеъмол қилишнинг ўртача йиллик ҳажми 29,1 минг тоннани ташкил этади. Шундай қилиб, бир йилдан камроқ вақт ичида маҳаллий етиштирувчилар ички бозорни гречка билан тўлиқ таъминлай олди. Асосий гречка етиштирувчилар - Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Қостанай вилоятлари.

Бу йил гречка импорти 80 фоизга қисқарди ва атиги 600 тоннани ташкил этди. Таққослаш учун, 2021 йилнинг январидан сентабрига қадар мамлакатга 3 минг тоннага яқин гречка импорт қилинган.

Сўнгги хабарлар